“Шеробод текстил инвест”да янги БПТ очилди

04.06.2021, 17:35

“Шеробод текстил инвест”да янги БПТ очилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов “Шеробод текстил инвест” корхонасига ташриф буюриб, у ердаги ишчи-хизматчилар билан учрашди. Уларга корхонада яратилган меҳнат шароити билан танишди.

— Корхонамизда ишлаётган хизматчилар учун иссиқ овқат, автобус хизмати ҳам ташкил этилган, — дейди корхонанинг ходимлар бўйича назоратчиси Фаррух Самадов. — Ойлик маошлари ҳам вақтида берилиши таъминланаяпти. Ташриф баҳонасида корхонамизда O'zLiDeP Бошланғич партия ташкилоти очилди ва унга 20 нафар ходим аъзо қилинди. Эндиликда партия билан ҳамкорликда ишчи-ходимларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имтиёзлардан фойдаланиш тартиблари ҳақида тушунча берилади ва кредит олиб, ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, паррандачилик ё чорвачилик, тикувчилик билан шуғулланишлари учун амалий кўмак ҳам берилади.

Учрашув давомида партия етакчиси янги тузилган БПТ раиси Фаррух Саматовга мазкур бошланғич партия ташкилотининг гувоҳномасини топширди. Шунингдек, 20 нафар ходимга аъзолик гувоҳномалари ҳам берилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоятКенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1033
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+