Депутат нега онасига боғча очиб берди?

04.06.2021, 17:42

Депутат нега онасига боғча очиб берди?

Яккабоғ туман Кенгаши депутати Наргиза Саломова онаси – Гулнора момо Мавлоновага тумандаги Жамбул МФЙ, Ат-Термизий кўчасидаги уйда оилавий боғча очишга кўмаклашди.

Гап шундаки, депутатнинг онаси 61 ёшда бўлиб, айни пайтда нафақада. Қизи бўш турган 8 хонали уйда оилавий боғча очишни таклиф этганида у бажонидил рози бўлди, “Барибир уй бўш турибди, ўзим бекор юрибман, ундан кўра, элга нафим тегсин-да” деди. Гулнора Мавлонова кутубхоначи бўлган, таълим-тарбия соҳасини яхши тушунади. 3 нафар фарзанди, 5 нафар набираси бор.

-Онамга боғча очиб берганим учун қўни-қўшнилар, маҳалладошлар менга миннатдорлик билдиришди,- дейди Наргиза Саломова.- Сабаби маҳалламиздан 25 нафар бола оилавий МТМга қабул қилинди. Яна 10 нафар бола навбатда турибди. Агар рухсат беришса, навбатда турган болалар ҳам боғчага қабул қилинади.

  Оилавий боғчада 3 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+