O’zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида янгийўллик 50 нафар ишсиз хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўргатилди

04.06.2021, 17:43

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида янгийўллик 50 нафар ишсиз хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўргатилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Янгийўл шаҳар “SABINA NAZAR COUTURE” ўқув маркази биносида Камбағалликни қисқартириш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали муаммоларни тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, иш берувчи тадбиркорлар, тумандаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган аёллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширмасдан туриб, жамият ҳаётини юксалтириб бўлмайди. Айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис, O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан “Аёллар дафтари”га кирган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Шунингдек, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу билан бирга, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб бориляпти.

Жумладан, “Ишбилармон аёл-2018” кўрик танловининг ғолиби, Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутати, Янгийўл шаҳар “SABINA NAZAR COUTURE” ўқув маркази раҳбари С.Абдуназарова “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарслари ташкил этиб келмоқда.

Биргина “Мастер класс” маҳорат дарслари давомида 50 дан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилди. Шунингдек, ҳудудий тижорат банклари томонидан ўқувларда иштирок этган ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган, 42 нафар хотин-қизларга кредитлар ажратилишида кўмаклашилди.

 Партия вакиллари маҳалладаги ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кредит олиш истагини билдирган хонадонлар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларнинг муаммоларини ечишга астойдил киришган.

Мулоқотда “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада фаоллаштириш, ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш ва шу каби бир қатор устувор вазифаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида ишга жойлашиш истагини билдирган 10 нафар аёллар билан тадбиркорлар ўртасида шартномалар имзоланди.

Тадбир якунида 20 нафар хотин-кизлар партия сафига қабул қилинди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-07 10:25:37

Партиямиз ташуббуси билан ишсиз хотин кизларни тадбиркорликка жалб килиш ва бу соха буйича билим куникмаларнини мустахкамлаш, уларнинг сиёсий ва хукукий саводхонлигини оширишга кумакдош булиб жойлардаги бепул ташкил килинаетган укув курсларга хозирги кундаги аёллар дафтаридаги, темир дафтардаги хоитн кизлар жалб килинган. Уз навбатида албатта улар хам бундай эътибордан миннатдор эканликларини билдирмокда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+