Ўртачирчиқлик тадбиркорлар партиянинг сайловолди дастурига таклифлар берди
07.06.2021, 16:03
O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Ўртачирчиқ туманидаги тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Давра суҳбати давомида Президентимизнинг жорий йил 18-19 март кунларида Тошкент вилоятига ташрифи доирасида бевосита Ўртачирчиқ тумани учун белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.
Жумладан, 2020 – 2021 йилларда пандемия сабабли иқтисодиётга жуда катта салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир пайтда юртимизда тадбиркорларга яратиб берилган шарт-шароитлар, имтиёзлар натижасида кўплаб кичик бизнес субъектлари инқироздан қутулиб қолгани, хусусан Ўртачирчиқ туманида рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари 3 баробарга ошиб, уларнинг сони 2687 тани ташкил этгани қайд этиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи доирасида Ўртачирчиқ туманида 3,74 гектар майдонда 800 дан ортиқ иш ўрни яратиш имконига эга бўлган 2 та кичик саноат зонаси, 2,26 гектар майдонда 187 та иш ўрни яратиш имконига эга бўлган 1 та йирик логистика маркази ҳамда 16,8 млрд. сўм субсияда ҳисобидан замонавий кўп қаватли уй-жой ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этишга киришилгани алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбатида жорий йил бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга Ўртачирчиқ туманида тайёргарлик ишларининг ҳолати кўриб чиқилди ҳамда партиянинг сайловолди дастури лойиҳасига билдирилган таклифлар муҳокама этилди.
Партия вакиллари ва депутат Ўртачирчиқ туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари билан очиқ мулоқот қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак ва Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари болажонларга тақдим этилди.
O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
-
Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди
21.04.2024, 13:52
-
Чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди
21.04.2024, 13:50
Фикрингизни қолдиринг