“Йилнинг энг фаол ёш ходими” Республика кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ўтказилди

07.06.2021, 17:09

“Йилнинг энг фаол ёш ходими” Республика кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати  - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тизимидаги ёшлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш ходими” Республика кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Партия тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий  маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танловда партия вилоят, туман шаҳар Кенгаши ходимлари орасидан 30 ёшгача бўлган 5 нафар ёшлар иштирок қилдилар.

Танлов низомининг баҳолаш мезонларига асосан Иштирокчилар 5 шарт бўйича  ҳакамлар хайъати томонидан баҳоланди.

 Кўрик танловнинг биринчи шартида иштирокчилар “Менинг  ғоям”  мавзусидаги  концепциянинг  тақдимотини  ўтказдилар, танлов иштирокчиси Матёқубова Лобархоннинг ўз ғоясида олий таълим битказувчиларнинг  электрон базаси орқали, иш берувчи ва битказувчилар ўртасида алоқалар ўрнатиш  тизими йўлга қўйиш ғоясини билдирди.

Интеллектуал салоҳият шартида иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати бўйича саволларга жавоб бердилар. Ушбу йўналиш бўйича Сардорбек Жуманиязов барча саволларга тезлик билан жавоб берган бўлса, Соҳавий  фаолият  жараёнида учрайдиган  айрим муаммоларда Оллашукурова Феруза ўзига ҳос ечим берди, Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда меъёрий ҳужжат  тайёрлашда Шерзодбек Қўчқаровнинг кўрсаткичлари юқори бўлди. 

Кўрик-танлов якунида барча иштирокчиларга партия вилоят кенгашининг дипломи ва эсталик совғалари топширилди. 

Танлов натижасига кўра O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими  бош консультанти – бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Сардорбек Жуманиёзов 1- ўринни эгаллади ва танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Д.Қобулова,

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+