Сайловолди дастури халқчил бўлиши керак
08.06.2021, 17:56

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори асосида “Сайловолди платформа лойиҳаси – халқчил бўлиши керак!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ҳамда мамлакатимиздаги бугунги сиёсий майдоннинг долзарб жараёнлари, сайловолди платформа лойиҳасига билдирилаётган таклифлар, партия тарғиботи тадбирлари муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида дастлаб сўз олган партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова бугунги кун талабларига жавоб берадиган пухта таклифлар саралаб олинаётганлиги, умумлаштирилаётганлигини таъкидлади.
Партия вакиллари ва фаоллар партиянинг сайловолди дастурига 10 га яқин асослантирилган таклифлар билдиришди.
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP ишчи гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди
17.05.2022, 18:32
-
Қўшма мажлис якунлари бўйича O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов брифинг ўтказди
17.05.2022, 12:20
-
Қўшма йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди
17.05.2022, 12:06
-
Ғалла етиштиришда жорий этилаётган янги ислоҳотлар
17.05.2022, 10:20
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
Фикрингизни қолдиринг