Депутатлар маҳаллабай ишлаш орқали аҳоли муаммоларини ҳал қиляпти

08.06.2021, 17:57

Депутатлар маҳаллабай ишлаш орқали аҳоли муаммоларини ҳал қиляпти

Халқни рози қилиш, одамларнинг ўй ва ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг муҳим мезони саналади. Бугун маҳаллалар нафақат одамларни бирлаштирадиган, миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаб берадиган ҳудуд, балки фуқароларнинг долзарб муаммолари самарали ҳал этилаётган масканга ҳам айланиб боряпти.

Бекобод шаҳар “Сайҳун” маҳалласида Халқ Депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари У.Мирзаев ва депутат И.Ахмадалиев ҳамда шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этиб, маҳалладаги муаммолар, электр энергияси, ичимлик суви, йўл бўйича ўзларини қийнаётган масалаларини баён этди. Билдирилган мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берган бўлсалар, баъзиларига депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди. Шунингдек, аҳоли томонидан маҳалладаги экологик муаммо шаҳар Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғини жалб қилган ҳолда ўрганилди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида ҳудудларда маҳаллабай ишлаш тизимининг самарали йўлга қўйилиши ҳудудлардаги муаммо ва  камчиликларни ўз вақтида ечиш имконини бермоқда.

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+