Депутатлар Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этмоқда

09.06.2021, 15:21

Депутатлар Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этмоқда

Мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда депутатлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жорий йилнинг ўтган май ойи давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар қабулхоналарига саломатлигини тиклашда амалий ёрдам сўраб фуқаролар томонидан билдирилган 4 та мурожаат жойида ҳал этилди. Улардан 3 нафар фуқарога даволаниши учун дори-дармон сотиб олишга ҳомийлик ёрдами кўрсатилган бўлса, 1 нафар фуқарога имтиёзли равишда даволанишига амалий кўмак берилди.

Депутатлар ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали раҳбариятининг саъйи-харакатлари билан юрагимда жаррохлик операциясини ўтказдим,  – дейди узоқ йиллардан буён юрак касаллиги билан бемор Юлдузхон Турсунова. - Менга кўрсатилган бу ғамхўрлик соғлом ҳаётга қайтишимга катта туртки бўлди.

Шунингдек, депутатлар томонидан бир неча йилдан буён ётиб қолган 30 нафардан ортиқ беморлар холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Юртимизда амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар, халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    58
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+