2021 йил 1 августдан бошлаб ер муносабатларида бир қатор тартиблар жорий қилинади

09.06.2021, 15:22

2021 йил 1 августдан бошлаб ер муносабатларида бир қатор тартиблар жорий қилинади

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва улрани бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ер масаласида дуч келинадиган қатор муаммоларга ечим бўлиб хизмат қилишига ишонамиз. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши замирида, аввало, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадлари мужассам.

Кейинги вақтларда ер тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Чунки ерларни ўзбошимчалик билан сотиб юбориш, ўзлаштириб олиш каби ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлаётганимиз сир эмас. Шунинг учун ҳам бундай нохуш ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб бир қатор тартиблар жорий қилиниши қатъий белгилнди. Масалан, ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади. Шунингдек, ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади. Бу каби тартиблар янги қонуний асосларнинг яратилишини ўзида ифода этибгина қолмай, халқнинг ер масаласидаги муаммоларини бартараф этади.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+