Маънавиятга давлат сиёсатида юксак даражада эътибор қаратиляпти

09.06.2021, 15:52

Маънавиятга давлат сиёсатида  юксак даражада эътибор қаратиляпти

Мамлакатимизда кейинги тўрт йил ичида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга эътибор янада кучайди. Хусусан, бу борадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, “Ижод”  жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилди. “Маҳалла–туман–вилоят–республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитаси шакллантириляпти. Маданият ва санъат ходимлари куни белгиланди.  Эътиборлиси, Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилди.  Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу йўналишда бошқа кўплаб ишлар амалга оширилди.

Лекин шу ишлар билан чекланиб, қаноатланиб қолинмаяпти. Маънавият соҳасига эътибор бир зумга бўлса-да, сусаймаяпти.  

Кеча давлатимиз раҳбари маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.  

Тез орада пойтахтимизнинг Ўзбекистон миллий боғида уч қаватли замонавий кутубхона қад ростлайди. Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали ва хиёбон қурилади.  Тошкент шаҳрида атоқли санъаткор Ботир Зокиров ҳайкали қад кўтаради.

Президентимиз мазкур лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, маънавий-маърифий ишлар давлатимиз сиёсатида алоҳида мавқега эга.  Партиямиз мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларга ҳамоҳанг қадам ташлаб, маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлиги ортишига кўмаклашаверади.

 Дилшод Шоумаров,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раис ўринбосари 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+