Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади

09.06.2021, 16:18

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади

Куни кеча давлатимиз раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жойларда аҳолини қийнаб келаётган айниқса бандлик ва ер майдонларидан самарали фойдаланишдаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, бугунги кунда аҳолининг бандлиги айниқса қишлоқ жойларда иш масаласи қийин экани ҳеч кимга сир эмас. Президентимиз бошлаб берган очиқлик, ошкоралик сиёсати туфайли бу муаммолар аста секин ўз ечимини топмоқда.

Сўнги вақтларда фуқаролар, тадбиркорлар, фермерларнинг ерлари олиб қўйилиши ҳамда бошқа бировга сотиб юбориш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар бўлмоқда. Бу эса, аҳолини тадбиркор ва фермерларни эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби белгиланди. Жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Пахта ҳосилидан кейин ушбу мақсадлар учун яна 100 минг гектар ер ажратилади.

Барча соҳаларда бўлгани каби шаффофлик, очиқлик тамойиллари асосида янги тартиб бўйича эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон танлов якунларига кўра ажратилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар эса, электрон онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида берилади. Натижада, ерлар берилишида инсон омили чекланиб, манфаатлар тўқнашувига барҳам берилади.

Шунингдек, фармон билан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади. Ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши белгиланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шаффофлик ва адолатни таъминлаш, албатта аҳолининг бандлигини, уларнинг даромадлари ошишига хизмат қилади.

Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+