“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Бектемир туман босқичи ғолибининг иш фаолияти билан танишилди

09.06.2021, 16:32

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Бектемир туман босқичи ғолибининг иш фаолияти билан танишилди

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг Бектемир туман босқичи ўтказилди. Туман босқичида 1- ўринни боллалар учун трикотаж маҳсулоталарини ишлаб чиқаришга мўлжалланган "LIZIKIMTEXTILE" хусусий корхона раҳбари Цой Светлана эгаллади.

Партия вакиллари мазкур корхонага ташриф буюриб, иш жараёнлари, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишди.   

Корхона 2010 йилдан буён фаолият юритади, дастлаб ишчилар сони 15 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб 200 нафарни ташкил этади. Келгусида корхона ўз фаолиятини кенгайтириш орқали ишчилар сонини 300 нафарга етказиб аёллар бандлигини таъминлашни мақсад қилган. Ҳозирда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 90 фоизини хорижий давлатларга экспорт қилмоқда. Яқин кунларда тикув ускуналари паркини янгилаш ва янги иш ўринлари очишни ҳамда эҳтиёжманд оилларга уй-жой қуриб беришга кўмаклашишни мақсад қилишган.

  • Кўрилди
    57
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+