Зарбдордаги МТМнинг 54 нафар ходими O’zLiDeP сафига қўшилди

09.06.2021, 16:34

Зарбдордаги МТМнинг 54 нафар ходими O’zLiDeP  сафига қўшилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти”  фаоллари  томонидан Зарбдор туманидаги “Ойбек” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли МТТда “Бола кулгиси дунёни тўлдирсин!”, деб номланган тадбири ташкил этилди.

500 нафардан ортиқ болажонларга 58 нафар малакали мутахассислар “парвона” бўлаётган мазкур мактабгача таълим ташкилоти тумандаги намунали “Болалар боғчалари”дан бири ҳисобланади.

Тадбир давомида болажонларга ҳомий ташкилотлар томонидан совға-саломлар топширилди. Ватанни, бахтли болаликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

Байрам тадбиридан сўнг МТТ ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида “Ойбек” МФЙда Шоҳида Равшанова етакчилигидаги янги БПТ ташкил этилди. Аҳамиятли томони мактабгача таълим ташкилотида ишлаётган ишчи-ходимлар ва тарбиячиларнинг аксарияти, яъни 54 нафари  O’zLiDeP  сафига кириш истагини билдиришди.

Мулоқот сўнгида БПТ аъзоларига аъзолик гувоҳномалари ва эсталик совғалари  топширилди.

Шоира Ғозибекова,

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия

ташкилоти “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+