Партиянинг сайловолди дастур лойиҳасига таклифлар олинмоқда

09.06.2021, 16:43

Партиянинг сайловолди дастур лойиҳасига таклифлар олинмоқда

O'zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан "Каттақўрғон Ёғ мой" акциядорлик жамиятида Мустақилликнинг  30 йиллигига бағишлаб "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори асосида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда "Каттақўрғон Ёғ мой" акциядорлик жамияти касаба уюшма раиси Эркин Тагиев корхона фаолияти тўғрисида иштирокчиларга маълумот берди. Давра суҳбатида аёлларга, ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида гапириб ўтди.

- Бугунги кунда тадбиркорлар учун давлатимиз раҳбари томонидан барча шароитлар яратилган. Биз ҳам шунга яраша иш ташкил этишимиз, юртимиз иқтисодиёти ривожи учун муносиб ҳиссса қўшмоғимиз лозим, – дейди корхонанинг исканжалаш тармоғи бошлиғи Нуриддин Муродуллоев  – Корхонамизга бугунги кунда 700 нафар ишчи ходимлар фаолият юритади. Уларга барча шарт-шароитлар яратилган. Шуни алоҳида эътироф этишим керакки, корхонамизга Ҳиндистон давлатининг «MUEZ-HEST» фирмаси билан тузилган лизинг шартномасига асосан 350 минг АҚШ долларига суткасига 30 тонна ёғни ҳидсизлантирадиган дезодорация ускунасини сотиб олинди ва ишга туширилди.  Шунингдек, корхона Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ёғ мой маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Тадбирда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Нодир Тўраев иштирокчиларга партиянинг сайловолди дастур лойиҳаси билан таништирди.

Лойиҳада экспорт-импорт тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича давлат харидларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

Тадбир якунида сайловолди платформа лойиҳаси бўйича давра суҳбати иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларнинг таклифлари ҳам ёзиб олинди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+