Бош мақсад – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
09.06.2021, 16:45
Гулистон шаҳар Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб интернатда “Бош мақсад – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлар агентлиги шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ, битирувчи ёшлар ва фаоллар иштирок этишди.
Тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тадбиркорликга жалб қилиш, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов тарғиботлари ўтказилди. Мавзулар юзасидан ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар олишди ва ўзларининг таклифларини беришди.
“Биз бугун тадбиркорлик йўналишлари бўйича чиқарилаётган сўнги қарорлар ва лойиҳалар билан ташкилотчилар томонидан тўлақонли маълумотларга эга бўлдик. Қолаверса, бу йилги бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида O’zLiDePнинг дастури лойиҳаси билан яқиндан таништирилдик. Мен ўзимнинг тадбиркорлигимни йўлга қўйишни ва илк сайловчи сифатида бу йилги сайловда фаол иштирок этишни мақсад қилдим”, - дейди биз билан суҳбатда тадбир иштирокчиси Ноила Низомова.
Умуман олганда, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қарор ижроси эса жойларда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари рўёбга чиқади.
Элёр Жўраев
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг