Ангорда ғалла ҳосили мўл бўлди

09.06.2021, 16:47

Ангорда ғалла ҳосили мўл бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Ангор туманидаги ғалла экилган майдонда ҳамда уруғлик пахта етиштирилаётган «Ангор Сурғон ғурури» масъулияти челанган жамиятида бўлди.

Бу йил Ангор туманида 2021 йил ҳосили учун 5 минг 650 гектар ер майдонига ғалла экилиб, давлатга 16 минг 233 тонна шундан 4 минг 25 тонна дон ва 12 минг 208 тонна уруғлик дон сотиш режалаштирилган. Туманда жорий йилда бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун 20 та комбайн сафарбар қилинди. 5 июнь куни давлатга 4 минг 32 тонна дон сотилиб, шартнома режаси республикада биринчи бўлиб, 100,2 фоизга бажарилди.

Актам Хаитов «Ангор Сурғон ғурури» масъулияти челанган жамиятига қарашли 28,41 га ер майдонида етиштирилаётган пахта майдонини ҳам кўздан кечирди. Сурхон-14 навли ғўза нави етиштирилаётган далада агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилаётгани билан қизиқди. Албатта, яхши, ҳосилдор пахта олиш учун уруғлик сифатли бўлиши, бунинг учун эса агротехник тадбирлар ўз вақти-соатида ўтказилиши лозим бўлади. Суҳбат жараёнида А.Хаитов бу борада ўзининг тавсияларини ҳам  бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+