Аждодларга муносиб авлодлар бўлайлик!

09.06.2021, 16:49

Аждодларга муносиб авлодлар бўлайлик!

O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Аждодларга муносиб авлодлар бўлайлик!” шиори остида партиянинг фаол ёшларини, хусусан, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини мароқли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида тарихий қадамжолар, обидалар, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топишларига катта аҳамият қаратилаётир.

O’zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеПдан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Касимов ташаббуси билан Қувасой шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ фаол ёшларининг Қўқон шаҳридаги “Худоёрхон Ўрдаси” Ўлкашунослик музейига саёҳати уюштирилди.

Ички туризимни ривожлантириш, вилоятимиздаги тарихий обидаларни ўрганиш мақсадида ташкилланган саёхат давомида ёшлар Қўқон шаҳридаги “Худоёрхон Ўрдаси” Ўлкашунослик музейи, Ўзбекистон тарихи, Хонликлар давридаги жараёнлар тўғрисида янада кенг тушунчага эга бўлдилар.

Бундай саёхатлар давом этмоқда.

И.Раҳимов,

O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+