Чет давлатлар билан дўстона алоқаларни изчил кенгайтириш йўлидан боряпмиз

11.06.2021, 10:32

Чет давлатлар билан дўстона алоқаларни изчил кенгайтириш йўлидан боряпмиз

Кейинги йилларда мамлакатимизда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича бошланган кенг кўламли ишлар, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат йўли изчиллик билан давом эттирилмоқда. Олис ва яқиндаги барча давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари, узоқ муддатли ва кўп қиррали шериклик тобора кучайяпти.

Хусусан, Яқин Шарқ мамлакатлари билан сиёсий, иқтисодий, маданий соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериляпти. Жумладан, Қатар билан Ўзбекистон ўртасидаги  ҳамкорлик суръати кейинги йилларда жадаллашиб боряпти. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда. Ишбилармонлик ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни рағбатлантириш мақсадида Қатар фуқаролари Ўзбекистонда бўлиши учун виза тартиби соддалаштирилди.

Кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қатар давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилиб, мулоқот чоғида ана шу ижобий ўзгаришларни ҳам алоҳида қайд этди.

Суҳбатда давлатимиз раҳбари биринчи навбатда савдо, инвестициявий, инновациявий, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек, кеча имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ – транспорт соҳасида амалий шерикликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади.

Таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Мухтасар айтганда, чет давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қанчалик кенгайса,  шунчалик яхши. Тарихдан маълумки, ҳеч бир давлат якка ўзи, ташқи дунёдан узилган ҳолда тараққий этолмайди. Бундай давлат қолоқликка, заифликка маҳкум. Хориж билан алоқаларни яхши йўлга қўйган ўлкалар эса, аксинча, гуллаб-яшнайди.  Биз  чет давлатлар билан дўстона алоқаларни кенгайтириш, турли соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш йўлидан боряпмиз.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.  

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+