Депутат сўровидан сўнг маҳалла йўллари асфальт қилинди
11.06.2021, 18:02
O`zLiDeP Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгаши депутати Халимжон Сафаров ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи йўлларни таъмирталаблиги боис, халқнинг ўринли эътироз-талабларидан келиб чиқиб, бир неча бор тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари йўллаганди.
Халқ ноибининг саъй-ҳаракатлари билан Пешкў туманидаги ички йўллар жорий йил давлат дастурига киритилди. Шунга асосан “Янгибозор” МФЙ Ўзбекистон кўчасида ички хўжалик йўлининг 600 метр қисмида таъмирлаш, йўл асосини қуриш ва асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.
Бу йўлда 280 тонна асфальт-бетон маҳсулоти ташиб келтирилиб, юқори унумли махсус транспорт воситалари, “HAVO”, ”Chakman” русумли замонавий юк машиналари, қолаверса, йигирмадан ортиқ ишчи-мутахассис кучидан фойдаланилди.
Шу билан бирга, “Чиғирчи” МФЙ, Тинчлик кўчасида 420 метр йўл қисмида ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, йўлга 200 тоннадан ортиқ асфальт-бетон ётқизилди. Худди шундай, “Мустақиллик” МФЙ Ҳамид Олимжон кўчаси ички хўжалик йўлининг 310 метр қисми ҳам икки ҳафта мобайнида йўлсозлар меҳнати билан рисоладагидай кўринишга келтирилиб, асфальтлаштирилди. Бу жараёнда йўлга жами 204 тонна асфальт-бетон ташиб келтирилиб, бостирилди.
Депутат шу каби амалий ишлари билан халқ муаммоларини ижобий ечим топишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу ўз-ўзидан пешкўликларнинг ўзлари сайлаган депутатга бўлган ишончларини оширмоқда.
O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг