Избосканликлар O’zLiDeP кўмагидан мамнун

11.06.2021, 18:03

Избосканликлар O’zLiDeP кўмагидан мамнун

Абдураҳмон Мирзаев раҳбарлик қилаётган “Мирзаев Абдурасул мўл ҳосили” кўп тармоқли фермер хўжалиги Избоскан туманида жойлашган. 2015 йилда 95 гектар ер майдони билан ташкил қилинган фермер хўжалик дастлаб пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган эди. Ўтган давр давомида фаолиятини кенгайтирган тиниб-тинчимас фермер 6 гектар ер майдонига тут плантациясини ташкил қилди. Айни вақтда фермер хўжалигида 100 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган.

Абдураҳмон Мирзаев 2014 йилдан буён Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал–демократик партияси аъзоси. Айни вақтда Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши депутати.

Абдураҳмон Мирзаевнинг фермерлик ва депутатлик йўналишидаги тадбирлари хайрли мақсадларга эшлиги билан аҳоли ишончи, ҳурматига сазовор бўлган. Фермер хўжалиги қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросига бағишланган давра суҳбатлари, ўқув машғулотларнинг мунтазам равишда ўтказилиб келинаётганлиги сиёсий жараёнларда тушунча ва кўникмаларга эга бўлиш имконини бермоқда.

Фермер томонидан ёшларга 1 сотихдан ер майдони ажратиб бериш ишлари намунали тарзда амалга оширилди. Депутатлик фаолияти давомида маҳалладаги “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ер билан тиллашишга иштиёқманд ёшлар билан суҳбатлашган халқ ноиби уларнинг 10 нафарга яқинига фермер хўжалигидан ер ажратиб теришда ташаббус кўрсатгани қувончли.

Бундан ташқари, депутат ҳомийлиги остида маҳаллада бунёд этилган чойхона ва дам олиш маскани, яъни гузар фаолиятидан маҳалла аҳли бирдек мамнун.

Избосканлик мана шундай депутатларнинг партияга елкадошлиги турли лойиҳаларни амалга оширишда етакчи куч бўлаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Чунончи, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Наимахон Нўъмонованинг фаолиятидан бугун сайловчилари хурсанд. “Гулистон” маҳалласи, “Нур” кўчасида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони,  “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Табассум Шахобиддинова ана шундай амалий кўмакдан мамнунлардан. Фуқарога  партиянинг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида халқ ноиби ҳамда партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамкорлигида имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашилди. Тижорат банкининг туман филиалидан олинган беш миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи қўл меҳнати асарлари яратилишига сарфланмоқда. 1-гуруҳ ногирони бўлишига, жисмоний ҳаракатларда имконияти чекланганига қарамай, Табассум Шахобиддинова депутат кўмаги туфайли суньий гуллар, тасбеҳлар ҳамда мунчоқдан гуллар ясаб оила бюджетига қарашиб келмоқда. Кредит эвазига олинган замонавий тикув машинаси аёлнинг имкониятларини, қобилиятларини юзага чиқаришда куч бўлмоқда.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Избоскан туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+