Икки томонлама манфаатли келишувлар ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди

11.06.2021, 18:06

Икки томонлама манфаатли келишувлар ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди

Шу кунларда Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида бўлиб турибди. Ҳар икки вилоят ўртасидаги маданий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда.

Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган расмий учрашув чоғида экспорт-импорт масалаларида ҳамкорлик ўрнатиш, хусусан, Наманганга қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, гўшт, маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва кўмир етказиб бериш, Жалолобод вилоятига эса тикувчилик ва озиқ-овқат саноатини олиб кириш бўйича истиқболли режаларни амалга ошириш хусусида сўз юритилди.

Ўзининг юқори сифатли маҳсулотлари билан халқаро бозорда ўрин олган “Art soft holding” компаниясининг қўшни мамлакатда текстиль фабрикасини барпо этиш юзасидан бошлаган лойиҳаси шулар жумласидан.

- Жалолободда ташкил этиш режалаштирилган корхонада пахтадан ип йигириш орқали ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган, - дейди компания раҳбари, ЎзЛиДеП депутати Ғиёсиддин Бабаханов. – Келгуси йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириладиган фабрикада йилига 5400 тонна калава ип ва 3600 тонна момиқ сочиқлар тайёрлашга мўлжалланган қувватлар барпо этилиб, 450 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Бу каби ҳамкорлик ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустахкамлайди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+