Депутат узунликлар билан учрашди

11.06.2021, 18:09

Депутат узунликлар билан  учрашди

Узун тумани 27-умумтаълим мактабида O'zLiDeP вилоят Кенгаши депутати Алишер Рўзиев сайловчилар билан учрашди. Учрашувда А.Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида белгиланган режалар юзасидан аҳолига маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан воҳадаги айрим туманларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланиши, инвестор ҳамда тадбиркорлар учун берилган имтиёзлар ҳақида сўз борди.

Воҳада ривожлантирилаёдиган анорчилик кластери ва барпо этиладиган минглаб анор боғлари ва унинг воҳа иқтисодиётига ижобий таъсири, яратиладиган иш ўринлари борасида ҳам тушунча берилди.

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 8 июнида давлат раҳбарининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган бўлди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар эса мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ер умуммиллий бойлик ҳисобланади. Бу эса мамлакат ер фондининг умумий тарзда давлат мулки эканини англатади. Учрашув давомида айни шу жиҳатларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Шундан сўнг, O'zLiDeP Узун тумани Кенгаши депутатлари, сектордаги маҳаллалар фаоллари, ўқитувчи ва мураббийлар, ёшлар, нуронийлар, фермер хўжалиги ва тадбиркорлик фаолияти вакиллари, “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Асосан, ер ва мол-мулкни қонуний ҳужжатлаштириш, бандлик ва шу ҳудудда болалар учун мактабгача таълим ташкилотини қуриш, фарзанди хусусий боғчалар  борадиган кам таъминланган оилаларга имтиёздан фойдаланиши га кўмаклашиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Тушган мурожаатлар бўйича 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунча берилиб, қолганлари назоратга олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+