O'zLiDePнинг меҳнат ярмаркасида 24 нафар фуқаро ишли бўлди

11.06.2021, 18:12

O'zLiDePнинг меҳнат ярмаркасида 24 нафар фуқаро ишли бўлди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ва Қўштепа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш ва ушбу дафтарлардан чиқаришга қаратилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 40 та ташкилот 1013 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Тадбир давомида 15 нафар фуқаролар тумандаги “Граф текстиль” корхонасига, 6 нафар фуқаролар “Баҳодир Мирзаев” фермер хўжалигига ва 3 нафар фуқаролар “Ёшлик” нодавлат мактабгача таълим муассасасига ишга жойлишиши учун йўлланмалар берилди.

Ярмарка иштирокчилари корхона, ташкилот ва муассасалар мутахассислари томонидан иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар, ижтимоий ҳимоя ва ойлик маошлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.

Шунингдек, ярмаркага жалб қилинган фуқароларга меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

  • Кўрилди
    434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+