O’zLiDeP депутатлари Хонқа туманидаги инвестициявий лойиҳаларнинг ижросини муҳокама қилди

11.06.2021, 18:13

O’zLiDeP депутатлари Хонқа туманидаги инвестициявий лойиҳаларнинг ижросини муҳокама қилди

Халқ депутатлари Хонқа тумани Кекнгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ўтказилди.

Эшитувда Хонқа туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалар бўйича ўринбосари Музаффар Отажоновнинг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Хонқа туманида 2021 йил давомида умумий қиймати 1  трлн 152 млрд 992 млн сўмга тенг 107 та лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг натижасида 2239 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 41 та лойиҳани амалга ошириш орқали 634 млрд 735 млн сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 1507 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 21 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, натижада 342 млрд 221 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 328 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича
45 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 176 млрд 36 млн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 404 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

 Юқоридаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 300 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларнинг бандилиги таъминланади.

Эшитувда Хонқа туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалар бўйича ўринбосари тумандаги инвестициявий лойиҳаларнинг ижроси юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига жавоб берди.

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

шахноза 2021-06-15 17:01:53

ажойиб бўлибди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+