“Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

11.06.2021, 18:16

“Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан  “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тизимида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида ўтказилган  “Йилнинг энг фаол ёш ходими”  Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.  

Танловда партия тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг руёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда партиянинг Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари  орасидан 30 ёшгача бўлган 6 нафар ёшлар иштирок этди.  

Танловда  ёшларнинг баҳолаш мезонларига асосан иштирокчилар 5 та шарт бўйича ўзларининг билим салоҳиятини қобилиятини  синовдан ўтказди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича тақдимотлари, саволларга аниқ тезлик билан жавоб бериши, интеллектуал салоҳияти, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш  жараёни ва соҳавий фаолияти  бўйича баҳоланди.  

Танловда иштирок этган барча иштирокчиларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танлов натижасига кўра Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Умрбек Жаббаров 1 ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

      O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+