Деновлик ёшларларга ғалладан бўшаган ердан 15-20 сотихдан ер ажратиб берилди

14.06.2021, 11:03

Деновлик ёшларларга ғалладан бўшаган ердан 15-20 сотихдан ер ажратиб берилди

Жорий йилнинг 8 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолига 20 сотихдан ер ажратилиши бўйича топшириқ берилганди. Унинг ижроси Сурхондарёда ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Денов туманидаги Ҳазарбоғ СИУ ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда ишсиз аҳолига, дафтарлар рўйхатига кирган ўғил-қизларимизга 15-20 сотихдан ер ажратиб берилди.

Унда  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, O'zLiDeP раҳбари А.Хаитов иштирок этди.

Иш билан банд бўлмаган аҳолининг даромадларини кўпайтириш мақсадида, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб бериш тажрибаси яхши натижа бериши шубҳасиз. Муҳими, берилаётган ер майдонларининг фермер хўжаликлари ёки кластер раҳбарлари томонидан агротехник тадбирлари ҳам ўтказилиши аҳолига яратилган бир қулайлик бўлди.

Муҳими, 20 сотихли ери бор оила унга озгина меҳнат қилса, камбағал бўлмайди, бировга зориқмай, фаровонликни аста-секин изга сола олади. Ер ажратилиши олдидан аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда А.Хаитов айни шу жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+