“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун “Бизнес саёҳат” уюштирилди

14.06.2021, 11:47

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун “Бизнес саёҳат” уюштирилди

Бухоро туманида “Бизнес марафон” лойиҳаси давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи кўнгилли ёшлар иштирокида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро тумани кенгаши раиси, депутат Усмонжон Шомуратов раҳбарлик қилаётган “Бухоробалиқ” МЧЖга “Бизнес саёҳат” ташкил этилди.

Бугунги кунда жамиятда 175 гектар сунъий сув ҳавза барпо қилинган. Шундан 50 тасига майдонда човоқ етиштирилади. 100 гектар майдонда товар балиқ парваришланмоқда. 25 гектар майдонда 4 хил турдаги наслли ота ва она балиқлар ҳам етиштириб келинмоқда. Корхонада зоғора, оқ дўнг пешона, оқ амур, ола чипор дўнг пешона балиқлари етиштирилмоқда. Айни кунда корхона Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Корхонада университет талабалари учун лаборатория, ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, у ерда ёшлар амалиёти олиб борилади. Шунингдек, вилоятдаги балиқчилик билан боғлиқ корхоналарга амалий ёрдам берилади.

– Корхонамизга умумий қиймати 15 миллиард сўм лойиҳа асосида янги замонавий ускуналарни ўрнатдик, – дейди “Бухоробалиқ” МЧЖ директори, партиянинг туман Кенгаши раиси, депутат Усмонжон Шомуратов. – Шундан 674 минг 800 АҚШ доллари Ипотека банк кредит ҳисобидан амалга оширилди. Хитой Халқ Республикасидан балиқларга омухта ем ишлаб чиқариш ускунаси, интенсив усулда балиқ етиштириш ёпиқ сув ҳавзаси (УЗВ), балиқларни тангасини олиш ҳамда бошини кесиш ускуналари ўрнатилди. Замонавий ускуналар асосида балиқ гўштини қайта ишлаб колбаса, сосиска, котлет, тифтел маҳсулотлари чиқарилмоқда. Шок усулида музлатиш музхонаси, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш учун 200 тонналик музхона омборлари, аэратор ва моторли қайиқлар олиб келинди.

Ёшлар “Бизнес саёҳат” давомида корхонадаги фаолият билан яқиндан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан жавоб олдилар.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+