O’zLiDeP ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиби аниқланди

14.06.2021, 14:01

O’zLiDeP ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи  ғолиби аниқланди

 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик – танлови ташкил этилди. Эндиликда мазкур кўрик – танлов партия тизимидаги ёш фаол ходимлари ўртасида  ҳам ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб борилади.

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган кўрик-танловнинг бу йилги вилоят босқичида, кейинги беш йил давомида соҳа йўналишида муайян натижаларга эришган, ўз касбининг фидойиси, етакчи, фаол, ташабусскор ва ижодкор бўлган партия тизимида фаолият юритаётган ёшлар ўзларининг “Менинг ғоям” мавзусидаги концептуал лойиҳалари билан иштирок этдилар.

-Мазкур кўрик-танловдаги иштирок партиявий билимларимизни ошириш ҳамда иш тажрибаларини алмашиш учун ўзига хос майдон вазифасини ўтади, - дейди кўрик-танлов иштирокчиси, O‘zLiDeP Дўстлик туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Нафиса Исматова.

Тажрибали ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилган шартларнинг умумий натижасига кўра O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ташкилий партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Дилшод Турсунбоев кўрик-танлов ғолиби, деб топилди.

Дилшод эндиликда мазкур кўрик-танловнинг республика босқичида Жиззах вилояти шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.

Кўрик-танлов сўнгида барча иштирокчилар O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг Фахрий Ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

“Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+