Депутатдан маҳорат мактаби

14.06.2021, 14:10

Депутатдан  маҳорат мактаби

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, тажрибали томорқачилар фаолиятини тарғиб қилиш ва шу орқали ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш борасида жойларда бир қатор ибратли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги “Холмўминов Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада маҳорат дарси ташкил этилди.

Амалий семинарда Зарбдор ва Шароф Рашидов туманидаги томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари вакиллари ҳамда соҳа мутахасссислари, маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Амалий семинар давомида таниқли тадбиркор, халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шарофат Нориева йиғилганларга ўз иш тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда томорқадан фойдаланиш сир-асрорларини кўрсатиб берди.

Назарий тушунчалар билан бирга, очиқ майдон ва иссиқхонада ерни тайёрлаш, экиш ва парваришлаш усуллари амалий тарзда кўрсатиб берилган мазкур амалий семинар йиғилганларда катта таасурот қолдириш билан бирга, тажриба мактаби вазифасини ўтагани ҳам аниқ.

                    Холмат ТЎРАЕВ,

O’zLiDeP Жизззах вилоят кенгаши

 Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+