Муҳокамаларда – Сайловолди дастури лойиҳаси

14.06.2021, 14:15

Муҳокамаларда – Сайловолди дастури лойиҳаси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастури лойиҳаси партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг барча туман-шаҳарларида жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилиниб, республикамизни яна тараққий этишига хизмат қиладиган бир қатор таклифлар олинмоқда.

Муҳокамалар давомида 2016 йилдаги Президентлик сайлови сайловолди кампаниясида берилган ваъдалар ижросининг таҳлили, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва ислоҳотларнинг инсонлар тақдирида қанчалик акс этаётгани қизғин муҳокама марказида бўлмоқда.

Муҳокамаларда иштирок этаётган фуқаролар, депутатлар ва айниқса, ёшлар сайловдан сайловгача бўлган муддатда амалга оширилган ишлар ва партиянинг аввалги сайловолди платформасида белгиланган вазифаларини қай даражада ижро этилганлиги бўйича ўз муносабатларини билдирдмоқдалар.

Партиянинг сайловолди дастури лойиҳасида ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб янги фикр ва ғоялар, янги Ўзбекистонни янада юксалтириш бўйича таклифлар олинмоқда.

Муҳокамалар жараёнида Фарғона вилояти миллий ҳунармандчилик ривожланган ҳудуд бўлганлиги боис Фарғона шаҳрида Миллий ҳунармадчилик йўналишида олий таълим муассасасини очиш ва ривожлантириш, Фарғона шаҳрида йилдан йилга аҳоли сони ва саноат корхоналарининг кўпайиб бораётганлиги сабабли шаҳар ҳудудини қўшни туманлар ҳисобидан кенгайтириш, Фарғона шаҳрига темир йўл вокзалини қуриш ва Фарғона водийси шаҳарлари аро мунтазам қатновчи йўловчи поездларини қўйиш, Фарғона Давлат университетида Юриспруденсия ва Журналистика йўналишида таълим берувчи факультетларни очиш, Қува Анорчилик мактаби тажрибасини ривожлантириш мақсадида Анорчилик илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон ва Фурқат туманларида миллий ҳунармандчиликнинг йўналишлари бўйича “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириб, ҳунармандларни тайёрловчи ўрта-махсус ўқув юртларини ташкил этиш каби таклифлар фуқаролар томнидан билдирилмоқда.

Сайловолди дастури бўйича вилоят бўйлаб жамоатчилик муҳокамалари давом эмоқда.

Иқболжон Кулдашев,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+