I гуруҳ ногирони Назокат Тиллаевага меҳр улашилди

14.06.2021, 14:17

I гуруҳ ногирони Назокат Тиллаевага меҳр улашилди

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Урганч шаҳар ҳокимлиги, депутатлар I - гурух ногиронлиги бўлган 1997 йилда туғилган Тиллаева Назокат хонадонида бўлди.

Тиллаева Назокат 2 июнь куни ЎзЛиДеП Хоразм вилояти кенгашига ногиронлик аравачаси эскирганлиги ва уни янгисига алмаштириб бериш бўйича мурожаат қилган эди.

Мурожаатга кўра бугун Урганч шаҳар ҳокими ҳомийлигида Назокат Тиллаевага янги ногиронлик аравачаси совға қилинди .

Яна бир қувонарлиси шундаки, Назокат гарчи ногирон бўлсада, тўқувчилик билан ҳам шуғулланади. У болалар ўйинчоқлари, болалар кийимлари ва уй рўзғор буюмларини тўқийди.

Учрашув якунида барчанинг кўнгли нурафшон бўлди. Кўнгилларга нур улашиш, кўнгилларни обод қилиш ҳар биримизнинг инсонийлик фарзимиздир.

     Шаҳноза Яқубова,

 O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умрбек Болтаев2021-06-15 11:49:51

Ажойиб шундай савоб ишлани қилишда давом қилиш керак вилоятимизда шундай меҳр мурувватга мухтожлар камайсин Оллохим.


Olim Norjigitov2021-06-14 16:35:32

Жуда яхши савоб иш қилибсизлар


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+