Дониёр Ғаниев: Тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

15.06.2021, 09:19

Дониёр Ғаниев: Тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Ёз келиб, кунлар исиши билан тонировка масаласи кун тартибига чиқади. Жойларда фуқаролар, ёшлар билан учрашувларда, ижтимоий тармоқларда айнан тонировка бўйича жуда кўплаб мурожаатлар бўлади.

Шу мурожаатлардан келиб чиқиб, ҳамкасбим Баҳром Раҳмоналиев билан тонировка нархини пасайтириш юзасидан 2-3 хил таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритишдан аввал Ички ишлар вазирлигига таклифларимизга муносабат билдиришларини сўраб, депутатлик сўрови юборгандик.

Бугун Ички ишлар вазирлигидан сўровимизга жавоб келибди. Ёмон томони, ҳар доимгидек сўровга аниқ жавоб йўқ, таклифларимизга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Яхши томони, жавобда айтилишича, тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент Админстрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклифлар билдирилган.

Демак, яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Автомобил ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан.

Дониёр Ғаниев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+