Косонсой ишбилармонлари

15.06.2021, 15:52

Косонсой ишбилармонлари

Косонсой туманида  яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, халқимизга хизмат қилаётган тадбиркорларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаоллари туманда тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш буйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

“Убайдулло голт Инвест” МЧЖ га қарашли тадбиркор Убайдулложон Ғозиев фермер хўжалигида бугунги кунда Aвстриядан олиб келинган 150 та зотдор қорамол парваришланмокда. Улардан  кунига 500 литр сут соғиб олинмоқда ва аҳолига  арзон нархларда етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари 30 гектар жойда интенсив боғ ҳам яратилган бўлиб, ҳозир у ерда хориждан олиб келинган олий навли олма кўчатлари  етиштирилмоқда. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида олма кўчатлари остида тарвуз, қовун, ҳандалак ҳам экиб қўйилган. Яқин кунларда бу маҳсулотлар ҳам аҳоли дастурхонига тортиқ этилади.

Шунингдек, туманда ишбилармон аёллар ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб яхши натижаларга эришмоқда. Илгари “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган ва бугунги кунда тадбиркорликни йўлга қўйиб дафтардан чиқарилган, “Ровот” МФЙда истиқомат қилувчи Мавлуда ая Имомова хонадонига ҳам кириб кўрилди. У “Aёллар дафтари”да турган, тадбиркорлик ва деҳқончиликка қизиқадиган аёллар учун томорқа маҳсулотларини етиштириш ва парваришлаш бўйича тажрибаларини ўртоқлашди. Хуллас, туманда ердан, томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига янги иш ўринлари яратилмокда. Аҳолининг даромад олиш имкониятлари кенгаймокда.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+