Сайловолди дастури қизғин муҳокамаларда

15.06.2021, 16:00

Сайловолди дастури қизғин муҳокамаларда

O`zLiDeP Ургут туман Кенгаши томонидан "Ургут" Эркин иқтисодий зонаси таркибидаги фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида партия Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O`zLiDeP Ургут туман Кенгаши раисининг Мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси директори ўринбосари Ғ.Мадаров йиғилганларга иқтисодий зона фаолияти тўғрисида маълумотлар берди. Мустақилликнинг 30 йиллиги байрамига бағишлаб байрам тадбирлари ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш ҳамда мамлакатимиздаги бугунги сиёсий майдоннинг долзарб жараёнлари, сайловолди платформа лойиҳасига билдирилаётган таклифлар, партия тарғиботи тадбирлари муҳокама қилинди.

“Эркин иқтисодий зоналарида янги фаолият бошлаган тадбиркорларга экспортни йўлга қўйишлари эвазига фоизсиз кредитлар ажратилса, уларга иш ташкил қилишда бирқадар енгиллик бўлади. Хусусий секторни коммунал тизимга ҳам жадаллик билан жалб қилиш зарур. Шундагина, аҳолига тизимдаги муаммоларни бартараф этиш имкони кенгаяди ва муаммолар жойида ҳал бўлиб янги ишчи ўринлари яратилишда имкон яратилади. Бунинг учун муайян имкониятларни кўпайтириш зарур”, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Бахтиёр Бекбоев.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 55 та корхоналар ўз фаолиятини олиб бораётган бўлиб, уларда 4320 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилади, 90 нафар инвестор ва тадбиркорлар томонидан қўшимча 94 та лойиҳалар устида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган бўлиб, уларда жами 7760 нафардан ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Тадбир иштирокчилари томонидан Сайловолди дастурини янада пухта, пишшиқ ҳолга келтириш, истиқболда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш орқали Республика иқтисодиётини юксалтириш мақсадида таклифлар тақдим этилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+