Уйчида 150 нафар хотин-кизларни иш билан таъминлаган ишбилармон аёл танлов ғолиби бўлди

16.06.2021, 18:09

Уйчида 150 нафар хотин-кизларни иш билан таъминлаган ишбилармон аёл танлов ғолиби бўлди

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бу борада фаол иш олиб бораётган аёлларни қўллаб-қувватлашда "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмокда. Танловнинг Уйчи туман босқичида ҳам кўплаб ишбилармон, ташаббускор аёллар иштирок этдилар. Уларни баҳолашда маҳсулотлар ва хизматларнинг ранг-баранглиги, иқтисодиёт ривожидаги ҳиссаси ва энг муҳими, яратилган ишчи ўринлари сони эътиборга олинди. Ана шу мезонлар асосида  кўрик танлов ғолиблари аниқланди.  Танловнинг 1 - даражали дипломи тадбиркор аёл Мохидил Исаковага насиб этди.

- Бу аёл нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ибрат бўла олади, - дейди  партия вилоят Кенгашининг аёллар бўлими мудири Муаззам Ворисова. - У 2017 йилда тадбиркорлик фаолиятини  "Asmustanhotekstil" кооперативини ташкил этишдан бошлаган. "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатига кирган 100 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Бундан ташқари яна  "Asmusgolfeksfil" кооперативини ҳам тузиб 50 нафар аёлни иш билан таъминлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. М.Исакова яна "Мусохон Асалой" кўп тармоқли фермер хўжалигининг раҳбари сифатида ҳам боғдорчилик, полиз экинларини етиштириш бўйича ҳам ибратли ишларни амалга оширган. Ана шу жиҳатларини ҳисобга олиб унга олий ўрин берилди. Шу йилнинг бошида партиямиз сафига кирган бу тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда 120 дан ортиқ аьзоларни бирлаштирган бошланғич ташкилот фаолият юритмокда.

Шунингдек, танловда "Femmasfar" мегатекстиль кооперативи раҳбари Фотима Ғофурова иккинчи, якка тартибдаги тадбиркор Шахноза Каюмова учинчи ўринга сазовор бўлдилар. Совғалар ва дипломларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова топширди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+