Сиёсий ишчанлик – бош мезон

17.06.2021, 16:53

Сиёсий ишчанлик – бош мезон

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилишида вилоят телерадиокомпанияси кадрлар бўлими бошлиғи Дилфуза Сулаймонованинг партиянинг сайловолди дастури лойиҳасини партия фаоллари, депутатлар, БПТ раислари ўртасида ҳамда   йирик корхона ва ташкилотларда кенг тарғиб қилиш ва тегишли таклифларни ёритишда ОАВ ларнинг ўрни  масаласида маърузаси тингланди.

Жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайлови муҳим сиёсий жараён сифатида белгиланган муддатларда  электрон ва босма  ОАВ да  ёритилиши амалдаги қонунчиликда белгилаб берилган. Бугунги кунда ана шу сиёсий жараённинг дастлабки босқичи –Президентликка номзод  дастурининг лойиҳаси  жойларода кенг муҳокама этилпаяпти ва тегишли таклифлар билдирилмоқда. Бу борада ОАВ зиммасида ҳам катта масъулият бор.  ЎзЛиДеП қуйи бўғинлари аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирокида ўтказиб келинаётган амалий ва назарий машғулотлар, семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси мазмун–моҳиятини  тингловчиларга етказиш,  ушбу  лойиҳани  зарур  таклиф ва қўшимчалар билан бойитишшга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ана шу муҳим жараённи матбуот  ва ОАВ да, партия сайтларида, ижтимоий тармоқларда   кенг  ёритиш журналистлардан   иқтидор ва масъулиятни талаб этмоқда. Вилоятдаги барча босма нашрлар, радио ва телевидение ходимлари  бугунги кунда ана шу юксак масъулиятни теран ҳис этган ҳолда фаолият олиб бораётганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Дарҳақиқат,  сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давридаги ОАВ фаолияти асосан тегишли ташвиқот ишларини амалга ошириш, сайлов комиссиялари фаолиятини ёритиш кенг жамоатчиликни сайлов жараёнидан хабардор қилиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан белгиланади.

Йиғилишда  Сайлов кодексининг 35- ва 46 моддаларида кўрсатиб ўтилган  бир қатор вазифалар ҳам ОАВ нинг сайлов жараёни билан бевосита боғлиқлиги  таъкидлаб ўтилди.

 Йилишида  шунингдек, O'zLiDeP вилоят Кенгашидаги 19 нафар маслакдошни ўз таркибига бирлаштирган  бошланғич партия  ташкилотининг   сайловларга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёндаги  фаолияти  хусусида ҳам атрофлича сўз юритилиб, партия сафларини кенгайтириш, жойларда тарғибот–ташвиқот ишларини кучайтириш, сиёсий ишчанлик руҳида иш юритиш  ва бошқа масалалар  билан боғлиқ  фаолияти юзасидан  атрофлича фикр алмашинилди. Партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказиладиган ҳамда маслакдошларнинг сиёсий дунёқарашини шакллантиришга хизмат қиладиган тадбирларда фаол иштирок этишларини таъминлаш масалалари бўйича ўринли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилган масалалар       бўйича тегишли  қарор қабул қилинди.

 Асхор Истамов,

 “ХХI аср” мухбири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+