Ўз бизнесини бошлаган тайлоқлик тадбиркор “Аёллар дафтари”даги 10 нафар хотин-қизни ишли қилди

17.06.2021, 16:55

Ўз бизнесини бошлаган тайлоқлик тадбиркор “Аёллар дафтари”даги 10 нафар хотин-қизни ишли қилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Тойлоқ туман бўлими билан ҳамкорликда туманнинг Хўжақишлоқ МФЙда “Аёллар ва Ёшлар дафтари” – янги имкониятлар асоси” мавзусида амалий учрашув ташкил этилди.

Ипотека банк АТИБ ҳомийлиги асосида туманнинг Хўжақишлоқ маҳалласидаги “Мурод Ашуров” МЧЖ тикувчилик цехига 8 та тикув машиналари олиб берилди ва бугунги кунда “Аёллар ва Ёшлар” дафтарида рўйхатда турган 10 нафар хотин – қизларни иш билан таъминлади. Мўъжазгина тикув цехимизда ёш болажонларимиз ва халқни талабидан келиб чиқиб кунига 3000 донагача бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқилиб, қўшни Ургут туманига етказиб берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар дафтари”, дея бошланган хайрли иш барча ҳудудларда тизимли давом этмоқда. Тойлоқ туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари ҳам уйма-уй юриб, ҳар бир фуқаро билан суҳбат қуриб, улар иштирокида сўровномаларни тўлдирмоқда. Ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган 30 ёшдан юқори хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан жой олмоқда.

Бугунги кунда Тойлоқ туманида 35 779 та хонадон, 47 897 та оила мавжуд бўлиб, “Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилган. Улар ҳар бир аёлнинг муаммоларини ўрганиш, уларга кўмак бериш мақсадида сўровномаларни тўлдирмоқда. Бу эса аёлларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар ўз ечимини топишига асос бўлади. Ҳар бир аёл ҳаётнинг барча поғоналарида қоқилмасдан, дадил қадам ташлаши учун юртимизда имконият эшиклари очилганлиги айни ҳақиқат. Юртбошимиз томонидан ҳар бир вилоят, шаҳар-туман ҳокимликларию маҳалла раисларигача “Аёллар дафтари”ни юритиш, улар давлат назоратида эканлигини англаши учун тушунчалар бериш лозимлиги айтиб ўтилганида ҳам катта маъно мужассам.

Насиба Мўминова 

O'zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    793
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+