«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Самарқанд туман босқичи ғолиблари аниқланди

17.06.2021, 16:57

«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Самарқанд туман босқичи ғолиблари аниқланди

O`zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда турли соҳаларда иш юритаётган илғор тадбиркор хотин-қизлар ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмалари ҳамда эришган ютуқларини акс эттирувчи  видеороликлари билан иштирок этишди.

Иштирокчилар кўрик танлов шартларига кўра 10 га яқин шартлар асосида ўзларининг билим, малака ва кўникмаларини синовдан ўтказиш баробарида “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим”, “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик”, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч қачон кам бўлмаймиз ҳам” шиорлари остида ўзининг шахсий фикрлари ва дунёқараши билан чиройли баён этишди. Бундан ташқари иштирокчилар нотиқлик қобилияти ва аудитория билан ишлаш маҳорати учун ҳамда мавзуни амалдаги қонунлар билан асослаб беришди.

Республика миқёсида бир неча йиллардан буён ташкил этилиб келинаётган ушбу кўрик-танловда ўтган йиллар мобайнида миллий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш, тикувчилик, фермерлик, касаначилик каби йўналишларда беллашган хотин-қизлар орасидан ҳакамлар ҳайъати ва экспертлар томонидан муносиблари саралаб олинди.

Танлов шартларига кўра илғор тажрибали тадбиркор, зардуз Зохидова Зулхуморнинг ишлари юқори баҳоланиб, 1-ўринга муносиб кўрилди ҳамда унинг номзоди танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.

2-ўрин соҳибаси якка тартибдаги тадбиркор Фозилова Садоқатга, 3-ўринга тикувчилик йўналиши бўйича оилавий корхона раҳбари Дилфуза Раззақовалар лойиқ деб топилди ва «Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам танлов ғолиблари аниқланиб, ғолибликни қўлга киритган хотин-қизларга Самарқанд туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

-Фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида оилавий корхонамга яна 15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминладик. Миллий ҳунармандчилик ва зардузликка ихтисослашган корхонада бугунги кунда 35 нафар хотин-қиз доимии иш билан таъминланган. Пандемия даврида ҳам ишимиз тўхтагани йўқ. Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бордик. Бундан ташқари жорий йилда ҳам "Темир дафтар", “Аёллар дафтари”га киритилган ва уйда ишсиз ўтирган 15 нафар хотин-қизга касб сирларини ўргатиб, уларни иш билан бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз, - дейди тадбиркор, зардуз Зулхумор Зохидова.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+