O’zLiDeP вакиллари Гулистон туман ғаллакорларини тақдирлади

17.06.2021, 16:58

O’zLiDeP вакиллари Гулистон туман ғаллакорларини тақдирлади

Вилоятимизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам сезиларли ривожланиш, ютуқларга эришилиб келинаяпти. Бу йил ҳам агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириб, терим, ўрим ва бошқа ташкилий масалалар наъмунали йўлга қўйилганлиги сабабли жорий мавсум ҳам илк ҳосил – “кумуш тола” етиштириш шартномавий режасини биринчилар сафида бажарилди. Навбат ғалла ҳосилига.

Жорий йил вилоятда кластерлар ва фермер хўжаликлари 85 минг гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштириб, шартномага кўра давлатга 175 минг тонна дон топшириш белгиланган.

Жумладан, Гулистон тумани ғаллакорлари 29 минг 786 тонна ғалла ғарами барпо этишни мўлжаллаганлар. Ўз навбатида ўрим-йиғимга масъул барча мутасаддилар кўзланган маррани забт этишга астойдил бел боғлашган.

O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши, партия депутатлари мавсум иштирокчиларининг ҳирмонларига барака тилаб, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва рағбатлантиришни канда қилмаяптилар. O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, партиянинг Гулистон тумани Кенгаши аппарат раҳбари Бўронова Муҳаббат туман ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида далаларда ғалла ўрим-йиғимида ибратли иштирок этиб, бугунги жазирамада катта жасорат кўрсатиб, барчага намуна бўлаётган комбайнчилар, ҳайдовчилар, отряд раҳбарларига O’zLiDeP вилоят Кенгашининг рағбатлантирувчи совғаларини топширдилар.

O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+