«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Булунғур ва Жомбой туман босқичлари ўтказилди

18.06.2021, 10:13

«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Булунғур ва Жомбой туман босқичлари ўтказилди

O'zLiDeP Булунғур туман Кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан “Ишбилармон аёл-2021” кўрик танловининг туман босқичи ташкил этилди.

Мазкур танловда турли соҳаларда иш юритаётган 30 га яқин илғор тадбиркор хотин-қизлар ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмалари ҳамда эришган ютуқларини акс эттирувчи видеороликлари билан иштирок этишиб, 10 га яқин шартлар асосида ўзларининг билим, малака ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Танлов шартларига кўра, 1-ўринга якка тартибдаги тадбиркор Гавҳар Қодирова муносиб топилган бўлса, 2-ўрин "Шохжахон ДСК" фермер хўжалиги раиси Дилбар Жалиловага, 3-ўрин оилавий тадбиркор Феруза Мирзаеваларга насиб этди.

Шунингдек, танловда турли номинациялар бўйича ҳам танлов ғолиблари аниқланиб, ғолибликни қўлга киритган хотин-қизларга Булунғур туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг Жомбой туман босқичи ҳам бўлиб ўтди.

Танлов шартларига кўра илғор тажрибали тадбиркор, Зарина Мақсудованинг ишлари юқори баҳоланган бўлса, 2-ўрин соҳибаси якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд Бултакова Лола, 3-ўринга гулчилик йўналиши бўйича Клара Комиловалар лойиқ деб топилди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

-Фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида оилавий корхонамга 5 нафар хотин-қизларни иш билан таъминладик. Корхонада 10 нафар хотин-қиз доимии иш билан таъминланган. Бугунги кунда "Темир дафтар", “Аёллар дафтари”га киритилган ва уйда ишсиз ўтирган хотин-қизларга ҳам касб сирларини ўргатиб, уларни иш билан бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз, - дейди тадбиркор Мақсудова Зарина.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+