Нукусда яна бир БПТ ўз фаолиятини бошлади

18.06.2021, 10:14

Нукусда яна бир БПТ ўз фаолиятини бошлади

Нукуслик ёш тадбиркор Алпамис Керимназаров ўз фаолиятини бошлаганига кўп бўлмади.  Ўтган  йили  “Микрокредитбанк” дан 118 млн сўм миқдорида кредит  эвазига “Zulkhandiyar Nukus” МЧЖ  «Stom Center 51» бренди остида Стоматология клиникасини ишга туширди.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ва фаол ёшлар ушбу клиника фаолияти билан яқиндан танишди. Клиника раҳбари Алпамис Керимназаров  клиникада  яратилган шарт-шароитлар, тишни даволашда қўлланиладиган тиббиёт ускуналарининг ўзига хос афзаллик жиҳатлари бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Клиникада пациентлар учун 7 нафар ишчи ходим хизмат кўрсатиб келмоқда. Ёш тадбиркор Алпамиснинг келажакдаги режалари ҳали бисёр. Республикамизнинг Чимбой, Хўжайли, Тўрткўл ва Беруний туманларида ҳам клиника филиалларини очиш ниятида.  

Партия вакиллари жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг сайловолди Дастури лойиҳасини муҳокама қилиш, унга таклиф,  фикр  ва мулоҳазалар  беришда ёшларнинг ҳам фикрларини тинглаш, сайловларда уларнинг фаоллигини ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Клиникада фаол ёшлар ҳам партия сайловолди дастури лойиҳаси бўйича ўзларининг таклифларини ҳам билдиришди. Партия вакиллари   ёш тадбиркорнинг келгуси режалари билан яқиндан танишар  экан, фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини берииб ўтди. Қолаверса, клиника қошида O’zLiDePнинг янгидан қуйи бўғини очилди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг 65 мингдан зиёд аъзолари 1000 дан зиёд бошланғич партияга бириктирилган бўлса, шундан Нукус шаҳрида 11 мингдан зиёд маслакдошларимиз 77 та қуйи бўғинга бириктирилган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-18 11:28:50

Партиямиз сафи фаол ёшлар билан кенгайиб бормокда. Ёш тадбиркор Алпамиснинг келажакдаги режалари амалга ошишида омад ёр булсин. Бу каби ёшларимиз партиямиз каторида купайишида янада фаол харакатда булишимиз зарур. Биргаликда биз кучмиз!.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+