Шунча жойга етган асфальт 50 метрга етмай қолдими?..

18.06.2021, 17:14

Шунча жойга етган асфальт 50 метрга етмай қолдими?..

Қарши шаҳридаги “Қарлиқхона” МФЙ ҳудудидаги Учробот кўчасига яқинда асфальт ётқизилди. Маҳаллий бюджет маблағ ҳисобидан амалга оширилган асфальтлаш юмушлари якунлангач, аҳоли ўзининг норозилигини билдирди.

Чунки 170 метр масофани ташкил этувчи Учробот кўчасининг 120 метри асфальтланди ва иш тўхтатилди. Кўчанинг қолган 50 метри лойиҳа-сметада белгиланмаган, дейишди қурувчилар. Аҳоли эса “нега энди шунча жойга етган маблағ 50 метрга етмай қолдими?” дея муносабат билдиришди.

-Аҳолининг эътирозида жон бор, - дейди O’zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров. – Шунча жой кафтдек текис бўлсаю, 50 метр жой чанг, лой ва ўнқир-чўнқир бўлиб ётса, бу кўча ҳуснига доғ бўлади-да. Шунинг учун мен депутатлик ваколатимдан фойдаланиб, Қарши шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилдим. Насиб этса, қўшимча смета-лойиҳа тайёрлаб, кўчанинг қолган қисмига ҳам асфальт ётқизишга кўмаклашамиз.

Учробот кўчасида яшовчи аҳолининг гапларига кўра, шу кўчада 6 қаватли иморат барпо этилаяпти ва кўчанинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига оғир юк машиналари кириб-чиқиши сабаб бўлган.

    O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+