Янгиерда эҳтиёжманд оилаларнинг 30 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

21.06.2021, 16:25

Янгиерда эҳтиёжманд оилаларнинг 30 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди вилоят филиали томонидан Янгиер шаҳрининг “Наврўзобод” маҳалласида яшовчи хотин-қизлар “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу галги тиббий кўрикдан асосан “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар ўтдилар.

Тадбир давомида малакали шифокорлар кўригидан ўтган ўттиз нафардан ортиқ хотин-қизларга соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари каби кўплаб мавзуларда тушунча ва маслаҳатлар бердилар. Ўз ўрнида кўрик қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+