“Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ишчи ходимлари O`zLiDePни танлади

23.06.2021, 16:36

“Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ ишчи ходимлари O`zLiDePни танлади

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Зафаробод туманидаги  “Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖда “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришда O`zLiDePнинг ўрни” мавзусида бўлиб ўтган очиқ-мулоқотда корхонанинг ишчи ходимлари иштирок этишди.

Даставвал, партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

“Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2018 йилда ишга туширилган, - дейди корхона рахбари Лазиз Умирзоқов. - Ҳозирда корхонамизда 398 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган бир пайтда, Хитой Халқ Республикаси 120 нафар фуқаролари ҳам биз билан бир жамоа бўлиб ишлаб келмоқда. 

Очиқ мулоқотда партия томонидан тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш борасида қилинаётганлар ишлар, партиянинг аниқ мақсадлари ва устувор йўналишлари  тўғрисида ўзар фикр-мулохазалар алмашилди, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг сайловолди Дастури лойиҳасини муҳокама қилиш, унга таклиф,  фикр  ва мулоҳазалар  беришда БПТларнинг ҳам алоҳида ўрни борлиги, сайловларда уларнинг фаоллигини ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида “Huaxin Sement Jizzakh” МЧЖда ходимларининг 50 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномасини тантанали равишда топширишди. 

Отабек Тўхтаев,

O`zLiDeP Жиззах вилоя кенгаши

БПТ лар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1715
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+