Шаҳрисабзда партия фаоллари ва БПТ раислари сайловолди дастур лойиҳасини муҳокама қилишди

23.06.2021, 16:47

Шаҳрисабзда партия фаоллари ва БПТ раислари сайловолди дастур лойиҳасини муҳокама қилишди

Шаҳрисабз шаҳридаги ”KOIKA” ўқув марказида Президентимизнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан O’zLiDeP фаоллари,  БПТ раислари ва партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Хуршида Холмўминова ва Кенгашнинг бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўлими раҳбари Бахтиёр Бобожоновлар сўзга чиқиб, мазкур фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида аҳолига тушунтириш ва уни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасида фикр юритишди.

Тадбирда партиянинг сайловолди дастури лойиҳасига қонунлар сифатини яхшилаш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини кенгайтириш, "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги, “Мулкка эгалик тўғрисида”ги қонунларни такомиллаштириш, кластер усулини  мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, ҳар бир туманнинг иқлимини, ер ва сув ресурсларини эътиборга олган ҳолда ижтимоий - иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга оид таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

О’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-24 08:12:23

Хакикатдан хам учрашувлар тугри ва мантазаам ташкиллаштирилса фикр ва таклифлар купрок ахоли орасидан чикади ва албатта ахолини янги каъбул килинаетган конунлар, карорлар билан таништириш уларнинг хукукий билимдонлигини оширишда кумак булари сузсиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+