“Биз хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва зўровонликка қаршимиз!”

24.06.2021, 17:50

“Биз хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва зўровонликка  қаршимиз!”

Қамаши туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, адвокатура,  ИИБ, ФҲДЁ туман бўлимлари ва O’zLiDeP туман кенгаши билан ҳамкорликда “Биз хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган тазъйиқ ва зўровонликка қаршимиз” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда "Жаҳолатга қарши маърифат ", "Ташқи миграция: ҳуқуқингизни биласизми?", "Ажрим  аёл учун ечим эмас, янги муаммо", “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари "каби мавзуларда маърузалар ўқилди.  Навоий, Дўстлик, Зафар, Самарқанд маҳаллаларидан таклиф этилган хотин-қизларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар батафсил жавоб беришди.

Иштирокчилар бу каби ҳаётий масалаларни ўз ичига олган тарғибот тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш муҳимлигини айтиб ўтишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+