Депутатлар қўшработлик тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилди

24.06.2021, 17:53

Депутатлар қўшработлик тадбиркорларнинг  муаммоларини ҳал қилди

Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ўтказилди.

Даставвал тадбир иштирокчилари партиянинг сайловолди дастури лойиҳасини кўриб чиқишди ва ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдирди.

Шунингдек, мулоқот давомида ҳудуд тадбиркорлари ва фуқароларининг 10 га яқин мурожаатлари ўрганилиб, айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Ганиева Хосият тикув машинаси харид қилиш учун тижорат банкларидан 30 миллион кредит сўраган. Солиева Гавхар ҳунармандчилик билан шуғулланиб келади. Лекин фаолият юритиш учун жой йўқ. Бу борада кўп бора мутасадди раҳбарларга мурожаат қилган бўлсада ҳали-ҳануз ечим топилмаган.

Ҳунармадлар уюшмаси томонидан Хосият Ганиевага ўз корхонасидан 10 дона тикув машинаси ва жой ажратиб берадиган бўлди, Гавхар Солиевага ҳунармадлар уюшмасидан жой ажратилиб шу жойнинг ўзида иш бошлайдиган бўлди.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри депутатларга, ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлди. Мазкур мурожаатларнинг маълум қисми жойида ечим топилган бўлса, қолган мурожаатлар назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+