Гулистонда “Лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди

25.06.2021, 17:13

Гулистонда “Лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди

Гулистон шаҳрида жойлашган Маънавият марказида шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, O’zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази ва шаҳар тижорат банклари билан ҳамкорликда “Лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада 71 нафар ишсиз ва касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган ёшлар иштирок этди. Тадбир сўнгида 10 нафар ёшларга Мономарказда ўқишга ва 11 нафар ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкилотларга йўлланмалар берилди. Шу ўринда 2 нафар ёшлар синов шарти асосида тикувчилик цехларига ишга таклиф этилди.

Рустам Қўшбоқов,

 O’zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+