Сайхунободда яна бир тадбиркор ўз фаолиятини бошлади

25.06.2021, 17:26

Сайхунободда яна бир тадбиркор ўз фаолиятини бошлади

O’zLiDeP Сирдарё вилоят ва Сайхунобод туман Кенгаши ходимлри туман марказида жойлашган “FULL COTTON” МЧЖга ташриф буюрди. Бу ерда тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”да рўйхатда турган 180 нафарга яқин аёллар ва ёшларимиз меҳнат қилиб келишмоқда. Тадбир иштирокчилари асосан болалар ва аёллар либосларини ишлаб чиқариб Россия давлатига экспорт қилаётган корхонанинг иш шароитлари билан яқиндан танишди.

“Ёзда салқин, кишда эса иссиқ бўлган замонавий тикувчилик цехимизда ишчилар кўтаринки рухда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда. Кўплаб ишсиз ёшлар ишли бўлишди ва ўз оилалари буюджетига оз бўлсада ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Келажакда мен ҳам худди шундай тадбиркор бўлишни ният қилдим ва бунинг учун билим ва тажрибамни оширмоқдаман”, - дейди биз билан суҳбатда корхона ишчиси Нилуфар Абдуллаева.

Элёр Жўраев,

O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+