Ижод – кўнгил жавоҳири

26.06.2021, 16:08

Ижод – кўнгил жавоҳири

27 июнь – Матбуот ва оммавий  ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Бухоро туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида “Ижод –кўнгил жавоҳири” деб номланган ижодий-бадиий кеча ташкил қилинди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг истеъдоди ва қобилиятини намоён этишда тарғиботчилар ролини кучайтиришни мақсад қилган учрашувни ташкиллаштиришда тумандаги 1-ИДУМ, 16- ва 42-мактабларнинг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари  жонбозлик кўрсатишди.

Учрашувга Ўзбекистон ёзувчилари ва Журналистлари ижодий уюшмалари аъзоси, “Турон” фанлар академияси академиги,  “Галаосиё овози” газетаси  муҳаррири Бахшулло Ражаб, Турон Халқаро ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Маънавият сарчашмаси” газетаси муҳаррири Обид Қўлдош, Бухоро тумани ҳокими маслаҳатчиси З. Эргашева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро тумани бўлинмаси методисти Ш. Ниёзова, 16-мактаб директори Д. Алланазарова, шунингдек, туман тарғиботчилари таклиф қилинди.

Мактаб ўқувчилари иштирокидаги бадиий чиқишлар кечанинг мазмундорлигини янада оширди. Шоир ва ёзувчи Бахшулло Ражаб ва Обид Қўлдош каби устозлар ижод оламининг ўзига хос машаққати, шу билан бирга ижоднинг кенг ва ранг-баранглиги ҳақида сўзлади. Учрашувда нафақат ижодкор ўқувчилар, балки истеъдодли тарғиботчилар ҳам ўз ижод намуналари билан ўртоқлашдилар. Устоз шоир ва ёзувчилар ҳам турфа шеърлар жилосидан тадбирга ташриф буюрганларни баҳраманд этишди.

Шунингдек, ўзларининг ижодий машқлари билан йиғилганларнинг эътирофига сазовор бўлган ёш ижодкорларга “Маънавият сарчашмаси” газетаси муҳаррири Обид Қўлдош ва O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаровлар бадиий китоблар улашишди.

Тадбирда  фаол иштирок этганлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Бухоро тумани бўлинмаси томонидан ҳам тақдирланишди.

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+